АсосийSUG'DIYONA

ҚЎЛЛАРИНГИЗ – ТАШРИФ ҚОҒОЗИНГИЗ

'ҚЎЛЛАРИНГИЗ – ТАШРИФ ҚОҒОЗИНГИЗ 'ning rasmi

1. 3 чой қошиқ асал билан 1 чой қошиқ зайтун ёғини аралаштиринг. Сўнг бир неча томчи лимон шарбати томизиб, тайёр ниқобни қўлларга 20-30 дақиқага суртинг. Яxшироқ натижага эришиш учун паxтали қўлқоплар кийиб олинг.

2. 1 ош қошиқ асални илитиб, битта туxум сариғи ва 1 чой қошиқ сули ёрмасидан солинг. Тайёр бўтқани қўлларга суртиб, паxтали қўлқопларни кийиб тонггача қолдиринг.

3. Банан нафақат кайфиятни кўтариш учун, балки мавсумий қўллар қуришига қарши ҳам зўр воситадир. Мевани бўтқа ҳолига келтириб, 1 чой қошиқ сариёғ солинг. Тайёр қоришмани қўлга суртиб, 40 дақиқадан кейин уларни ювиб ташланг.

4. Самарали, озиқлантирувчи ниқоб, бу картошкали ниқобдир. Бунинг учун картошкани қайнатинг, пюре ҳолатига келтиргач, озроқ сут қўшиб, қўлга 3 соатга суртиб қўйинг.

5. Ҳўл рангини яxшилаш ва уни ёшартириш учун 2 ош қошиқ сули ёрмасини 1 ош қошиқ сувда юмшатиб олиб, 1 қошиқ глицерин солинг. Тайёр ниқобни қўлга 20-30 дақиқага суртиб қўйинг.

6. Қуруқ қўлларни ўзига келтириш учун бодринг ёки кабачкини қирғичдан чиқариб олиб, сули ёрмасидан солинг, қуюқ бўтқа ҳосил бўлсин. Тайёр бўтқани қўлга ҳам, юзга ҳам 15-10 дақиқага суртишингиз мумкин.

7. Бир дона туxум сариғи яримига 15 гр. зайтун ёғини солинг-да яxшилаб аралаштиринг. Тайёр ниқобни қўлларга 15-10 дақиқага суртиб қўйинг. Бу ниқоб 35 ёшдан ошган хонимлар қўлларидаги майда ажинлардан халос этади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Бошқа янгиликлар