АсосийSUG'DIYONA

БОЛАЛАРДАГИ ДАУН ХАСТАЛИГИНИНГ БЕЛГИЛАРИ

' БОЛАЛАРДАГИ ДАУН ХАСТАЛИГИНИНГ  БЕЛГИЛАРИ'ning rasmi

Даун синдромини чақалоқ дунёга келиши билан аниқлаш мумкин. Шифокор боладаги бир қатор клиник белгиларга кўра, генетик таҳлил текширувига йўлланма беради. Синдромнинг мавжудлиги таҳлил натижалари орқали аниқланади. Боладаги касаллик белгилари қуйидаги кўринишларда бўлади:

– Юз, кўз, ташқи кўринишлари бир-бирига эгизакдек ўхшаш;

– бош суягининг шакли ноодатий;

– кўзлари қийиқ кесмали;

– оёқ-қўли танаси билан номутаносиб;

– тили катталашган;

– қулоқ супраси кичик, кафт бармоғидаги изларининг тузилиши турлича;

– семиришга мойил, итоатгўй;

– ақлан заиф бўлади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар