1

“Кредит-Стандарт” омонатчилари пулларини Халқ банкидан оладилар

ЖАМИЯТ 29.11.2013, 10:50
“Кредит-Стандарт” омонатчилари пулларини Халқ банкидан оладилар
Куни кеча банк амалиётларини амалга ошириш лицензиясидан маҳрум бўлган «Кредит-Стандарт» банки барча маблағларни қай тарзда қайтарилишини [url=http://www.csb.uz/uz/press_service/news/2013/172802/]маълум қилди.

Банк матубот марказининг хабар беришича, Ўзбекистон Марказий Банки бошқарувнинг 25 ноябрдаги баённома қарорига асосан ўз фаолиятини тугатган «Кредит-Стандарт» банки ўз мижозларининг барча маблағларини қайтариб бериш учун етарли даражада молиявий қобилиятга эга эканлигини маълум қилди.

Банк ўз расмий сайтида жисмоний ва юридик шахсларга қилган мурожаатида мижозлардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

Мурожаатда қайд этилишича, жисмоний шахсларнинг барча ҳисоб-рақамлари умумий суммаси салдоси (талаб қилгунача депозитлар, жамғарма ва муддатли депозитлар, пластик карточкалар учун транзити ҳисоб-рақамлари, жумладан, маош лойиҳалари, шунингдек, муддатли омонатлар бўйича фоизлар) 27 ноябр ҳолатига кўра Халқ банки Марказий амалиёт бошқармасига ўтказилган.

2 декабрдан Халқ банкининг Тошкент, Самарқанд ва Фарғонадаги филиалларида мижозлар учун янги ҳисоб-рақамлар очилади. Барча саволлар бўйича Халқ банкининг Тошкентдаги Марказий амалиёт бошқармаси ёки Самарқанд ва Фарғонадаги вилоят филиалларига мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга қилган мурожаатида «Кредит-Стандарт» банк тугатиш комиссиясининг қарорига кўра, 2 декабрдан бошлаб, кредит ва лизинг бўйича қарздорлик бўлмаса, банкидаги ҳисоб-рақамларни тўлиқ ёпишлари мумкинлиги қайл этилган. Банк томонидан ҳисоб-касса хизмати учун комиссиялар ва кредит ва лизинг бўйича ундириб олинмаган фоизлар тўлиқ миқдорда тўланиши керак. «Кредит-Стандарт» банки ҳисоб-рақамларида қолган маблағ белгиланган муддатларда бошқа масъул банклардаги мижозларнинг ҳисоб-рақамларига ўтказилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1