Ўрта махсус маълумотлилар мактабда дарс бериш ҳуқуқига эгами?
Олий маълумотли бошланғич синф ўқитувчисини тўлиқ бир ставка иш билан таъминламай туриб ўрта махсус маълумотга эга ўқитувчига дарс берилиши тўғрими?
Маъсуда Сайдуллаева, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани
Бухоробой Акромов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Кадрлар бошқармасининг етакчи мутахассиси:
- Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчисига ажратиладиган дарс соатлари миқдори амалдаги қонун ҳужжатларирида аниқ белгиланмаган.
Ўрта махсус педагогик маълумотга эга бўлган ўқитувчи ҳам бошланғич синфларга дарс бериш ҳуқуқига эга.