1

ФВВ: ​МУБОРАК ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИДА ЗАҲАРЛАНИШ ОҚИБАТИДА 3 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

ЖАМИЯТ 22.09.2017, 14:24
ФВВ: ​МУБОРАК ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИДА ЗАҲАРЛАНИШ ОҚИБАТИДА 3 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

2017 йилнинг 20 сентябрь куни “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ цехида газдан пропан ва бутан ажратиш қурилмасини тозалаш вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида завод ишчиларидан 4 нафари газдан заҳарланган.

Оқибатда 3 нафар ходим – цех бошлиғи Аъзам Кулиэв, операторлар Қудрат Тўраэв ва Умрзоқ Ўриновлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай воқеа жойида вафот этишган.

Оператор Даврон Ботиров Муборак тумани марказий касалхонасига ётқизилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бу каби ҳодисаларнинг олидини олиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Комиссия томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига барча зарурий ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда, дея хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1