​ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНИДА СОДИР БЎЛГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАДА 3 ЁШЛИ БОЛА ҲАЛОК БЎЛДИ

ЖАМИЯТ 22.09.2017, 14:54
​ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНИДА СОДИР БЎЛГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАДА 3 ЁШЛИ БОЛА ҲАЛОК БЎЛДИ

Ўртачирчиқ туманида содир бўлган яна бир бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 ёшли бола ҳалок бўлди.

Фожеа жабрланувчи қаровсиз қолиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи ариқда чўкиб кетиши оқибатида содир бўлди.

Мазкур бахтсиз ҳодиса болалар ўлимига олиб келган ягона ҳолат эмас. Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти ота-оналар томонидан фарзандларини қаровсиз қолдирилиши натижасида юзага келган.

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қурбонларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилиб, бу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ота-оналардан ҳар қандай ҳолатда ўз фарзандларини қаровсиз қолдирмаслик сўралади.

Болаларни кўпи билан икки минутда унча кўп бўлмаган сувда ҳам чўкишлари мумкинлигини эсдан чиқармаслик лозим, шунинг учун уларни ҳеч қачон очиқ сув ҳавзалари ва ҳовузлар олдида қолдирмаслик керак.

Шунингдек, тузалмас хатоликларга катталарнинг одатлари олиб келиши мумкинлигини эсдан чиқармаслик лозим: дераза, даҳлиз эшигини очиқ қолдириш, болани дори, қайчи, нина, иссиқ дазмол, иссиқ суюқликлар, кучли таъсир қилувчи моддаларни ёнида қолдириш (болалар ўртасида учрайдиган жароҳат турлари ичида куйиш, доридан захарланиш ҳолатлари кўп кузатилади).

Уйда болаларга шикаст етказиши мумкин бўлган барча буюмларни йиғиштириш лозим (болалардаги кўплаб маиший жароҳатлар оилада бола учун хавфсиз муҳитнинг яратилмаганлиги, яъни катталарнинг айби билан содир бўлади).

Бу одатлардан сақланиб болалар жароҳат олиши эҳтимолини камайтириш мумкин, зеро болалар эрта ёшда ўта ҳаракатчан бўлиб, тажрибасизлик ва қизиқувчанлик оқибатида ўзларига тушунмаган ҳолда жароҳат етказишлари мумкин, деб ёзади Тошкент вилоят прокуратураси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1