1

​2 ТУП «НАША»ДАН ҲОСИЛ ОЛОЛМАДИ

ЖИНОЯТ 22.09.2017, 15:23
​2 ТУП «НАША»ДАН ҲОСИЛ ОЛОЛМАДИ

2017 йилнинг 19 сентябрь куни, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қора Дори-2017” тадбири давомида, Бектемир тумани ҳудудида, фуқаро Муртазин Владимир Юнисович, уйида қонунга хилоф равишда, 2 туп «наша» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1