ПИЁДАЛАР ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНСА ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИМИ?
Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиш мумкин эмасми?
Э.Юсупов, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
Холматжон САЙДАЛИЕВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1381-моддасига кўра, пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслигига нисбатан энг кам иш хакининг учдан бир қисми микдорида жарима солинади.





