1

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ХОРИЖЛИКЛАР НИГОҲИДА

ЖАМИЯТ 22.09.2017, 18:14
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ХОРИЖЛИКЛАР НИГОҲИДА

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар стратегияси дориасидаги ташқи сиёсий фаолияти” мавзуида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Унда Буюк Британия, Бельгия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Россия Федерацияси, АҚШ, Франция, Швеция, Япония каби ривожланган давлатларнинг халқаро экспертлари томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

“ТАШҚИ СИЁСАТ ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИНГ МУҲИМ ЖИҲАТИ”

А.Жуманов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори:

— Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди.Ҳаракатлар стратегия лойиҳаси долзарб ҳамда аҳолини ташвишга солаётган масалаларни комплекс ўрганиш, қонунчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва хорижий тажрибани таҳлил қилиш якунлари бўйича ишлаб чиқилган.Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда амалга оширилиб, уларнинг бешинчи босқичи айнан ташқи сиёсат, яъни хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилгандир. Мазкур стратегияда белгиланган вазифаларга кўра, бугунги кунда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш борасида қатор самарали ишлар амалга оширилди.

“ДУНЁ ДАВЛАТЛАРИ ЎЗ ТАРАҚҚИЁТ МОДЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ИНТИЛМОҚДА, БИРОҚ...”

Лорд Мохаммед Илфат Шейх, Буюк Британия парламентининг лордлар палатаси аъзоси:

— Бугунги кунда жаҳондаги кўплаб давлатлар демократик тамойиллар асосида ўз тараққиёт моделини шакллантиришга интилмоқда. Масалан, Европа давлатларини оладиган бўлсак демократияни амалга ошириш учун ҳаракатларни бошлаганига 700 йил бўлибди-ки, ҳануз унга эришилганича йўқ. Ҳаракатлар стратегияси мақсадлари мамлакат келажак тараққиётини белгилаб беради. Айниқса, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга эътибор қаратилаётгани, таълим сифатини оширишга урғу берилаётгани, қонун устуворлигини, миллатлараро бағрикенгликни таъминлаш асосий мақсад сифатида белгилангани диққатга сазовордир. Бу барқарор ривожланиш мақсадларининг илғор ғояларига таянган ҳолда, инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили саналади, албатта. Ўйлайманки, бундақўйилган мақсадлар фақат беш йилни эмас, йиллар давомида амалга ошириладиган вазифалар ҳам ўз ичига қамраб олган.

“МАҲАЛЛА”ГА УЛКАН ВАКОЛАТЛАРНИНГ БЕРИЛИШИ ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ”

Рашмини Копаркар, Ҳиндистондаги “Вивекананда”халқаро фондининг илмий ходими:

— Мамлакатингизда иккинчи маротаба бўлишим. Ва бу юртдаги демократия сари босилган қадам ўзининг ижобий натижаларини кўрсатаётганини гувоҳи бўляпман. Айниқса, бу ердаги “Маҳалла” Давлат ҳокимиятининг энг паст бўғини бўлишига қарамай унинг фаолиятигадавлат томонидан катта ваколатларнинг берилиши ҳам айнан демократия сари қадамларнинг самарали натижаларга эришишида кўмаклашувчи муҳим омиллардан биридир. Сабаби демократия бу —халқ ҳокмияти экан. Айнан аҳолининг дарди, унинг эҳтиёжлари фақат маҳалла орқали янада ойдинроқдир. Ҳаракатлар стратегияси ҳақида эса фикрларим ижобий.

Халқаро экспертлар томонидан қайд этилишича, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғундир. Мамлакатимизда фаолият юритаётган элчилар ҳамда хорижий экспетрларушбу дастуриламал ҳужжатнинг юртимиз келажаги учун долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. Мазкур давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад ҳам мазкурстратегия бўйича халқаро экспертларнинг баҳосини билиш ҳамда юртимизнинг ички сиёсатини ташқи сиёсатидаги ўз аксини ифодалашдан иборатдир.

Инобат ЭРНАЗАРОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1