Вазирлар маҳкамасининг “2017 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархлари тўғрисида”ги қарорига асосан қўлда терилган пахта хом ашёсининг 1 килограмми учун биринчи босқичда — 450 сўмдан, иккинчи босқичда 2017 йил 1 октябрдан бошлаб — 500 сўмдан тўлаш; машинада терилган пахта хом ашёсининг 1 тоннаси учун 260 000 сўмдан тўланади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Агробанк» АТБ ва бошқа тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, уни ташишда ва тайёрлашда қатнашаётган ходимларга иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлаши белгиланди.Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига амалда топширилган пахта хом ашёси учун теримчиларга терим пулларини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда эса — ҳар куни тўлаш тавсия этилган.






