30.11.2013 10:46
Ҳамид Карзай АҚШни тинч афғонларнинг ўлимида айблади
Унинг сўзларига кўра, ўтган пайшанба куни АҚШ ҲҲКмамлакатнинг Покистон билан чегарасида жойлашган Гилменд вилоятидаги одамлар яшайдиган уйга бомба ташлаган, бунинг натижасида бир нафар бола ҳалок бўлган, иккита аёл жароҳатланган, дея хабар беради “Reuters” агентлиги.
- Ушбу зарба америкаликларнинг Афғонистондаги тинч аҳолига бўлган ҳақиқий муносабатини
кўрсатади, - дейди Карзай маъмуриятининг вакили. Ушбу баёнот 2014 йилдан кейин Америка қўшинларининг Афғонистонда бўлишини тартибга солиши керак бўлган хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама келишувни имзолаш муддатлари борасидаги Қобул ва Вашингтоннинг баҳс-мунозаралари фонида янгради.
Шу ўринда,Афғонистондаги 12 йиллик ҳарбий низолар давомида ҳалок бўлган тинч афғон
аҳолисининг ҳақиқий сони номаълум эканини айтиш жоиз. БМТ маълумотларига кўра, 2013 йилнинг биринчи ярмида мингга яқин фуқаро ҳалок бўлган, икки мингдан зиёд киши жароҳатланган. Бу 2012 йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичдан 23%га кўп.
Вашингтон оддий фуқароларнинг ҳалок бўлишига олиб келган АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий хатолари учун узр сўрашдан бош тортмоқда. Бунга Афғонистон раҳбарияти ҳам икки томонлама битим имзоланишининг шартларидан бири сифатида ишора қиляпти.