25-30 сентябрь кунлари пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) таснифига кирувчи “Тошкент опен – 2017” халқаро турнири бўлиб ўтади. Мукофот фони 250 минг АҚШ долларини ташкил этадиган ушбу халқаро турнирда йигирмадан зиёд давлатдан юздан ортиқ ракетка устаси қатнашмоқда.
Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтказилаётган турнирнинг яккаликлар ўртасидаги биринчи даврасида ҳамюртларимиздан Нигина Абдураимова япониялик Нара Куруми билан баҳслашади. Сабина Шарипова эса швейцариялик Штефани Фёгелега қарши кортга чиқади. Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова украиналик Катарина Козловани сновдан ўтказади.






