АсосийSport

​ГАНДБОЛ: “UZBECHKA” ЖАМОАСИ “INDIA”НИ ЮТДИ

'​ГАНДБОЛ: “UZBECHKA” ЖАМОАСИ “INDIA”НИ ЮТДИ'ning rasmi

Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида гандбол бўйича хотин-қизлар ўртасида Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Эрон, Қозоғистон ва Ҳиндистон жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳслашмоқда.


Мусобақанинг дастлабки турида “AGMK” жамоаси Қозоғистоннинг “ILE” клуби билан 36:36 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, “Uzbechka” жамоаси Ҳиндистоннинг “India” командасини 37:31 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, Қозоғистоннинг “Almaty” ва Эроннинг “Larestan” жамоалари баҳси 23:19 ҳисобида якунланди.

Мусобақанинг иккинчи турида қуйидаги натижалар қайд этилди: “ILE”-“Almaty” - 32:27, “Larestan”-“Uzbechka” - 23:20, “АGMK”-“India” - 45:27.

    Бошқа янгиликлар