1

Хитойлик фуқаронинг қорнидан юрак олиб ташланди

ДУНЁ 30.11.2013, 13:07
Хитойлик фуқаронинг қорнидан юрак олиб ташланди
Ғаройиб патология билан туғилган хитойлик фуқаро ҳар куни ҳаёт учун курашишга мажбур.

Сартарош ХоДзилян юракнинг туғма аномал жойлашувидан азият чекади. У туғилганидан кейин шифокорлар ота-онасини бундай касаллик билан дунёга келган болаларнинг 90% нобуд бўлиши ҳақида огоҳлантирган. Боланинг яқинлари у нафақат тирик қолиши, балки таълим олиши учун ҳам қўлидан келган ишни қилади.

Мактабни тугатганидан кейин йигит сартарош бўлиб ишга киради ва ўз организмининг ушбу
хусусиятига тан беради, деб ёзади “Daily Mail”. Аммо яқинда 24 ёшли Хо Дзилян худди шундай патологиядан жарроҳлик амалиёти туфайли халос бўлган бошқа бир хитойлик фуқаро ҳақидаги мақолани ўқиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Хуанг Ронгмингнинг юраги юпқа тери қатлами остида яхши кўриниб турган ва
осонгина жароҳатланиши мумкин бўлган. Эркак аҳволи кескин ёмонлашганидан кейин шифокорларга мурожаат этади. Шифокорлар унга зудлик билан юракни кўкрак қафасига кўчириш бўйича жарроҳлик операциясини ўтказиш кераклигини айтади.

Хуангнинг фермерликбилан шуғулланувчи ота-онаси операцияни тўлай олмагани боис ОАВ орқали ёрдам сўраб одамларга мурожаат қилади ва охир-оқибатда зарур 30 минг долларни
тўплайди. 11 соат давом этган операция муваффақиятли якунланади. Энди йигитнинг юраги яхши ишламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1