1

​ҚОЗОҒИСТОН ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСИ ИСЛОМ КАРИМОВ ҚАБРИГА ГУЛ ҚЎЙДИ

ЖАМИЯТ 26.09.2017, 09:07
Теглар: Ўзбекистон, Қозоғистон
​ҚОЗОҒИСТОН ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСИ ИСЛОМ КАРИМОВ ҚАБРИГА ГУЛ ҚЎЙДИ

Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати Раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги делегация 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди.

Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Б.Алихонов, Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев кутиб олди.

Қозоғистон парламенти вакиллари Самарқанд билан танишувни Ҳазрати Хизр мажмуаси зиёратидан бошлади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди, Буюк Йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди, дея хабар беради ЎзА.

Қозоғистон парламенти Сенати Раиси Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги учун жасорат кўрсатган ва мустақилликни мустаҳкамлаш, давлатни ҳар томонлама ривожлантириш учун фидойилик кўрсатган буюк сиёсатчи эканини таъкидлади. Ислом Каримовнинг ўзбек ва қозоқ халқларининг азалий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, давлатларимиз ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдаги юксак хизматлари қайд этилди.

Меҳмонларга мазкур мажмуанинг бунёд этилиши ва бу ерда қисқа фурсатда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Қозоғистон делегацияси аъзолари Имом Бухорий зиёратгоҳида бўлиб, юртимизда буюк аждодларимиз маънавий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш, муқаддас ислом динининг маърифий ғояларини кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо берди.

Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси, Бибихоним масжиди ва Сиёб деҳқон бозорига ташриф ҳам Қозоғистон парламенти Сенати аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1