АсосийJinoyat

16 ЁШЛИ КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИСИ ҲУЖЖАТСИЗ МАШИНА БОШҚАРГАНИ ОҚИБАТИДА АВАРИЯ СОДИР БЎЛДИ

'16 ЁШЛИ КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИСИ ҲУЖЖАТСИЗ МАШИНА БОШҚАРГАНИ ОҚИБАТИДА АВАРИЯ СОДИР БЎЛДИ'ning rasmi

2017 йил 24 сентябрь куни соат 12:00ларда, “А.Темур” шох кўчаси 65-уй қаршисида, 2001 йилда туғилган, коллеж ўқувчиси, хайдовчилик гувоҳномаси ва тегишли ҳужжатларсиз, “Лада-110” русумли автоуловни бошқариб, “Кобальт”, “ВАЗ-21013” ва “Матиз” русумли автоуловлар билан тўқнашув содир этган.

“Лада-110” автоулов хайдовчисига “бош мия ёпиқ жарохати, бош мия чайқалиши” ташхиси билан 7-ШКШда тиббий ёрдам кўрсатилди, “ВАЗ-21013” автомобиль йўловчиси, 1973 йилда туғилган аёл, олинган жарохатлар билан 7-ШКШга мурожаат этди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг ҳуқуқбузарликлар билан курашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 133-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) аломатлари билан маъмурий иш қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар