Президентнинг 11 сентябрь 2017 йилдаги қарори билан 2018-2020 йилларда автомобиль йўлларини, шу жумладан, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳарлар кўчаларини кўкаламзорлаштириш дастури тасдиқланди.
3 йил ичида йўллар бўйлаб 1,6 миллионтадан ортиқ, шаҳар кўчаларида эса 782 минг (уларнинг 103 таси пойтахтимизда) дарахт ва буталар ўтқазиш режалаштирилган. Дастурда қарағай, заранг, эман, каштан, шумтол, арча кабилар манзарали кўчатлар сифатида кўрсатилган.
Автомобиль йўллари давлат қўмитасига (Қўмита) автомобиль йўлларига ёндош ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди. Қўмита ҳузуридаги «Автойўлкўкаламзорлаштириш» УК «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКга айлантирилди.
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб умумий фойдаланишдаги автойўлларни, шунингдек, шартнома асосида шаҳарларнинг тегишли кўчаларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича ишлар кўрсатилган корхонанинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.






