АсосийSavol-javob

1 ОКТЯБРЬ ДАМ ОЛИШ КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАР ЭКАН. БУ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИМГА ҚЎШИЛАДИМИ?

'1 ОКТЯБРЬ ДАМ ОЛИШ КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАР ЭКАН. БУ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИМГА ҚЎШИЛАДИМИ?'ning rasmi
Бу йил Ўқитувчи ва мураббийлар куни (1 октябрь) якшанба кунига тўғри келади, у календарда дам олиш куни деб белгиланган. Бу кун менинг таътил давримга тўғри келар экан. Ташкилотимизда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Бу кун йиллик меҳнат таътилимга қўшимча сифатида қўшиладими?

Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:

— Дарҳақақиқат, ушбу байрам куни меҳнат таътилингизга қўшилади.

Одатда таътилларнинг муддати 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади (бу 2 дам олиш куни бўлган 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган корхона ва ташкилотларга ҳам тегишли).

Бироқ таътил даврига тўғри келиб қолган ва Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.

    Бошқа янгиликлар