30.11.2013 21:58
Ўзбекистонга қачон совуқ тушишини айтишди
Қишнинг илк куни, 1 декабрдан республикамизга нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Жойларда кучли шамол билан ёғингарчиликлар бўлади. Ҳаво ҳарорати тушишни бошлайди.
Кейинги ҳафта бошида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорати кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.





