1

ЗАМОНАВИЙ «СУРМА»ЛАРНИНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5 ТУРИ. ЎЗИНГИЗГА МОСИНИ ТАНЛАНГ!

СУҒДИЁНА 26.09.2017, 18:05
Теглар: Гўзаллик
ЗАМОНАВИЙ «СУРМА»ЛАРНИНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5 ТУРИ.  ЎЗИНГИЗГА МОСИНИ ТАНЛАНГ!

Одри Хепбёрн ва Софи Лоренинг гўзаллик сири нимадалигини биласизми? Улар эркакларнининг ҳаёлини оташ қарашлари билан маҳв этишган. Жозибали аёл бўлиш учун кўз ва нигоҳларга урғу бериш кераклигини ўз вақтида англаб етишган-да. Момоларимиз ҳам бундай усулларни яхши билишган ва сурма, ўсма сингари воситалардан унумли фойдаланишган. Бугунги кунда эса сурмаларнинг замонавий турлари кўпайиб кетди. Улардан қай бири айнан сизга мос келишини эса мутахассис Олеся САВОСЬКИНАдан билиб олишингиз мумкин.

1. Фломастер ёки маркер — кўриниши оддий фломастерни ёдга солса-да, ичи суюқ бўёқ билан тўлдирилган. Бўёқ эса сув, акрил ёки спирт асосида тайёрланади. Сув асосидаги бўёқ осон суртилади. Бироқ қовоқларингиз ёки тенингиз ёғли бўлса, вақт ўтиши билан суркалиб, кун охирига борганида чизиқлар билинмай кетиши мумкин. Шунингдек, юзингизни макияждан тозалаш чоғида қийналмайсиз, осон артилади. Спиртли асосда ишланган “подводка”лар қотганидан сўнг суркалмайди. Аммо қовоқ терисини қуритиб қўйиши мумкин. Маркер учининг ингичкалигини ҳам устунлик, ҳам камчилик деса бўлади. Агар чизиқларингиз нозик кўринишини истасангиз, маркер қулай. Бироқ қалинлаштириш учун бир неча бор юргизганингизда чегаралар аниқ чиқмаслиги мумкин. Спиртли ва акрил турлари сувга чидамли саналади. Акрилл асосидаги фломастерларнинг эса аллергия келтириб чиқариш эҳтимоли бор.

2. Суюқ қалам — у ҳам фломастер сингари сув, спирт ва акрил асосида ишлаб чиқарилган бўлади. Таркибидаги бўёқ нисбатан кўпроқ бўлгани учун чизиқларингиз ялтироқ ва тўқ рангли чиқиши мумкин. Сув асосидаги суюқ қаламлар секинроқ қурийди. Одатда фломастер бир ойдан кейин қуриб қолса, суюқ қалам анчага етиши билан аҳамиятли. Акрилдан тайёрланган суюқ қаламлардан қалин чизиқ чизиш тавсия этилмайди. Вақт ўтиши билан у қуриб, дарз кетиши, бўёғи қовоқларингиздан тўкилиши мумкин. Ҳудди сифатсиз туш каби.

3. Гелли “подводка” — одатда қопқоқли кичик банкачаларга солинади. Ягона шарти ундан фойдаланиш учун алоҳида мўйқалам харид қилишингиз керак. Мутахассислар мўйқаламнинг мўйи қиялатиб кесилган турини тавсия этишмоқда. Фойдаланганингиздан сўнг уни спирт ва ўсимлик мойи аралашмасида тозалаш лозимлигини ҳам унутманг. Қанчалик тежамкор дейсизми? Одатда гелли “подводка” икки йилга бемалол етади. Суюқ қаламдан фарқли ўлароқ таркиби қуюқ бўлгани учун кийимга оқиб кетмайди. Осон суркалиши ва вақт ўтиши билан бироз қуриб тўкилиши мумкин.

4. Қуруқ восита — бир қарашда пресланган тенга ўхшаб кетади. Ундан фойдаланиш учун мўйқаламни оддий сувда хўллаш керак. Агар чизиқларингиз текис чиқмаса, худди тенга ўхшаб суртиб олишингиз мумкин. Қуриб қолмайди ва анчайин тежамкор восита саналади. Баъзи визажистлар қуруқ “подводка” дан “smoky eyes” учун фойдаланишади.

5. Кремли “подводка” — ишлаб чиқарилаётганига ҳали кўп бўлмаган кремли “сурма” бир қарашда геллисига ўхшаб кетса-да, суртиш анча осонлиги туфайли кўпчилик хонимларнинг эътиборига тушди. Уни ҳам тень сифатида, ҳам чизиқ тортиш учун ишлатишингиз мумкин.

Бошқа усулларичи?

Агар қўл остингизда юқоридаги воситалар бўлмаса, оддий қалам ёки тен ёрдамида ҳам қовоқларингизга чизиқ чизишингиз мумкин. Қора ва жигаррандан бошқа суюқ қаламлардан фойдаланишга қарор қилган бўлсангиз, гелли ёки суюқ турдаги воситаларни танлаганингиз маъқул. Мабодо ҳар тонг қимматли 10-15 дақиқангизни кўзга чизиқ тортиш учун кетказишни истамасангиз, татуаж ёрдамига мурожаат қилинг.

Бу қизиқ!

Кўзга бежирим ва бир текис чизиқ тортишни ўрганиш учун ўрта ҳисобда 100-150 марта машқ қилиш керак бўлади. Хонимлар гўзал кўринишни истасангиз сабрли бўлишни ўрганинг. Агар пардоз давомида иякни бироз кўтариб, кўзни ярим очиқ ҳолда тутсангиз чизиқларингиз текис чиқади. Кейин эса 15-20 сония кутишингиз лозим, йўқса шунча меҳнатингиз суркалиб кетиши мумкин.

Мафтуна тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1