АсосийShou-biznes

СЎЗ СИЗГА – БУЛЛОК ХОНИМ

'СЎЗ СИЗГА – БУЛЛОК ХОНИМ 'ning rasmi

Америкалик актриса, «Кўринмас қисм» фильмдаги роли учун «Оскар» ва «Олтин Глобус» совриндори, бир қанча нуфузли мукофотлар эгаси Сандра Буллок 1964 йилИ Вашингтонда дунёга келган.

1. «Мен ҳар қандай қийин вазиятда ўзимга «агар бу ишинг ўxшаса, сен ўзгача бир янгиликнинг бир қисмига айланасан» дейман».

2. «Менинг қўлларим шунчалик катта ва қўполки, бундай қўллар билан картошка кавлаш керак деб ўйлайман».

3. «Кийим харид қилаётганимда у менга бир қўришимдаёқ ёқиши керак, акс ҳолда мен уни бир мартадан ортиқ киймайман».

4. «Мен оптимистман ва биламанки қора чизиқлар ортидан, албатта, оқ чизиқлар пайдо бўлади.»

5. «Қаҳва ичиш одатини ташладим. Бу мен учун севган инсонимдан воз кечишдан ҳам қийин бўлди».

6. «Айни дам юрагим эгаси 6 ёшли асраб олинган ўғлим Луисдир. Ҳар тонг фарзандим борлигидан, унинг қандай улғаётганини кўриш бахти насиб қилганидан қувонаман».

7. «Болалагим жуда баxтли ўтган, отам харбий, онам эса опера куйчиси бўлганлар. Кўп вақтим театрда онам ёнида ўтарди. Опам иккимизга «америкача тарбия» яъни: сизлар қироличасизлар, асосий мақсадингиз турмушга чиқиб, оила қуриш, фарзанд тарбиялаш деб уқтиришмаган. Ота- онам ҳаётдаги асосий нарса бу ўзига хослик, дерди. Биз деярли телевизор кўрмаганмиз, сариқ матбуотни ўқимас эдик. Xонамизда голливуд актрисалари расми эмас Рудольф Нуреев ва Миxаил Баришников суратлари осиғлиқ турарди».

8. «Менинг хоббийим уй сотиб олиш, уни таъмирлаш, ўзгартириш. Агар кинода ўйнамаганимда, ўзимни арxитектурага бағишлаган бўлар эдим».

9. «Гравитация» фильмида тасвирга тушаётганимда ўғлим Луи учун суратга олиш павильонида кичик болалар майдончаси қурдиришни талаб қилганман. Чунки ўғлимни хавфсиз жойда эканлигини кўриб туришим керак эди».

10. «Бу дунёда визажистлар бор экан, гўзаллигим хақида қайғурмайман».

11. «Бола асраб олиш – сенда етарли нарсани бошқалар билан бўлишишга уринишдир. Маълум бир ёшга етганингда қачондир бу дунёни тарк этишинг ҳақида ўйлар пайдо бўлади. Ана шунда ўзингдан кейин нима қолдирасан, дунё билан нимани бўлишасан каби хаёллар қийнаркан сени».

Манба: «Sug'diyona» газетаси

    Бошқа янгиликлар