АсосийJamiyat

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ГЕРМАНИЯ ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

'ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ГЕРМАНИЯ ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ'ning rasmi

2017 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқларининг нусхаларини тақдим этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги алоқалар ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги муносабатлар ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ноябр ойида Германияга ташрифи муддати ва дастури, турли даражалардаги бўлажак бошқа икки томонлама алоқалар жадвали юзасидан фикр алмашилди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти.

    Бошқа янгиликлар