АсосийSUG'DIYONA

ҲОМИЛАДОРЛИКДА ГИНГИВИТ

'ҲОМИЛАДОРЛИКДА ГИНГИВИТ'ning rasmi

Гингивит — милклар яллиғланиши. 9 ой давомида милклар жуда оғир аҳволда қолади: зафлашади, шишади, қонайди... Баъзида ҳатто тиш ювиш жараёнида ҳам чўтка билан уларга зарар етказиб қўйиш хавфи туғилади.

Бунинг сабаби ҳам иммунитет пасайиши ва сўлакнинг бактериоцид хусусияти камайишига боғлиқ. Витаминлар, хусусан, А (ретинол) ва С (аскорбин кислотаси) танқислиги ҳам муҳим роль ўйнайди. Гингивит кўпинча вазомотор ринит (бурун яллиғланиши) билан бирга кечади. Агар бурун доим битиб, оғиздан нафас олиб юришга тўғри келса, милклар шиллиқ қавати қуриб, ҳимоя функциясини бажаролмай қолади.

Қандай тиш пастасидан фойдаланаётганингиз ҳам катта аҳамиятга эга. Кўпинча яллиғланган милклар учун дезинфекцияловчи тиш пасталари тавсия этилади. Аммо уларни 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Шунингдек, милкларда стоматит пайдо бўлиши ҳам ҳомиладорларни кўп безовта қилади. Бу ҳол иммунитет пасайгани сабабли фаоллашган кандида замбуруғлари туфайли юзага келади.

Маслаҳат. Тишларни ювиб бўлганингиздан кейин эман дарахти пўстлоғи (кора дуба), қичитқи ўт (крапива)дан дамлама тайёрлаб, ёки сода ё перекис-водород эритмаси билан чайинг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар