АсосийJamiyat

FACEBOOK ПРЕЗИДЕНТНИНГ САҲИФАСИГА РАСМИЙ СТАТУС БЕРДИ

'FACEBOOK ПРЕЗИДЕНТНИНГ САҲИФАСИГА РАСМИЙ СТАТУС БЕРДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Калифорния штатидаги "Кремний водийси"да бўлиб, Facebook бош қароргоҳида учрашув ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Facebook тармоғидаги саҳифасига расмий мақом бериш бўйича ҳам келишиб олинганди. Facebook компанияси вакиллари учрашув вақтида берган ваъдалари устидан чиқдилар, дея хабар беради вазир Шерзод Шерматов.

“Бугундан Президентимизнинг Фейcбукдаги саҳифаси компания томонидан текширилиб расмий статус, яъни кўк рангдаги белги берилди. Бу эса ўз навбатида Президентимиз фаолиятларига доир ахборотларни янада кенгроқ оммага тарқатишга имконият беради ва турли хил бошқа норасмий аккаунтлардан фарқлаб, қидирув жараёнларида биринчи қилиб айнан расмий саҳифани кўрсатади”, деб ёзади вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Расмий саҳифа ушбу манзилда жойлашган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар