1

​“РИШТОН” ЧЕГАРА-БОЖХОНА ПОСТИ ОЧИЛДИ

ЖАМИЯТ 28.09.2017, 14:21
​“РИШТОН” ЧЕГАРА-БОЖХОНА ПОСТИ ОЧИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Президент Алмазбек Атамбоев билан учрашуви икки давлат ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, маданий ва мамлакатларимизнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш каби халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлади.

2017 йилнинг 25 сентябрь куни соат 12.00 дан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасаруфидаги “Риштон” чегара божхона пости Фарғона вилояти Риштон тумани ҳамда Қирғизистон Республикаси Қадамжой райони фуқаролари пиёда ҳаракатланишлари учун очилди. Бу эса ўзбек ва қирғиз халқлари дўстлиги жипслиги ҳамда ҳамжиҳатлиги йўлидаги навбатдаги муҳим қадам булди.

“Риштон” чегара божхона пости орқали ҳозирча фуқаролар пиёда ҳаракатланишлари учун очиқ. Пост иш тартиби соат 07.00 дан 19.00 га қадар белгиланди. 25 сентябрь куни соат 12.00 дан 15.00 га қадар пост орқали киришга 40 дан ортиқ фуқаро ҳаракатланган, дея хабар беради Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1