1

​ҲАЙДОВЧИНИНГ ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИДАН ЮРИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 28.09.2017, 14:23
​ҲАЙДОВЧИНИНГ ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИДАН ЮРИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?

ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИДАН ЮРГАН ҲАЙДОВЧИГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ?

Кўп квартирали уй ҳовлиси ҳудудидан чиқаётган автомобиль ҳайдовчиси кўлмакка яқинлашганда тезликни камайтирмаганлиги сабаб бошимдан оёғимгача лой сачратди. Бундан ташқари кўп машиналар пиёдалар йўлкасидан юради. Шу каби ҳолатларда қандай чоралар қўлланилади?

Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига биноан, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (МЖтКнинг 128-3, 128-5, 128-6 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратиши сингари ҳуқуқбузарликлар энг кам иш іаєининг 0,5 баравари (74887,5 сўм) миєдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ҳайдовчи худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этса, унга ЭКИҲнинг 1 баравари (149 775 сўм) миқдорида жарима солинади.

Ҳайдовчи 2 марта жазо қўлланилганидан кейин қоидаларга риоя этишни яна унутиб қўйса, жарима суммаси ЭКИҲнинг 3 бараваригача ошади.

Масъулиятни тушунмаган ҳайдовчиларнинг худди шундай ҳуқуқбузарликни мунтазам (3 марта ва ундан ортиқ) содир этиши ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этилишига сабаб бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1