ЯНГИ УЧАСТКА УЧУН ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛАЙМАНМИ?
Менга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун 6 сотихли участка ажратилди, солиқ идораси ундан ер солиғини тўлашимни талаб қилмоқда. Бу талаб тўғрими?
Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:
Агар сизга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида янги ер участкаси берилган бўлса, у берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан 2 йил муддатда ер солиғи тўламайсиз (Солиқ кодекси 290-моддаси биринчи қисмининг 10-банди).