1

1 январдан тадбиркорлар интернет орқали рўйхатдан ўтадилар

ЖАМИЯТ 02.12.2013, 14:50
1 январдан тадбиркорлар интернет орқали рўйхатдан ўтадилар
2014 йилнинг 1 январидан тадбиркорлар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат рўйҳатдан ўтиш механизми жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2013 йил 25 ноябрда "Тадбиркорлик субъектларини интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини қабул қилди, дея хабар беради Norma.uz. 

Ҳужжатни қабул қилишдан мақсад тадбиркорлик субъектларига янада қулай шароитлар яратиш, рўйхатдан ўтказиш тарибларини электронлаштиришдан иборат. Унга кўра, 2014 йилнинг 1 январидан мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтиш механизмидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Электрон рўйхатдан ўтказиш таъсис ҳужжатларини масофадан туриб ва интерактив расмийлаштириш йўли билан, намунавий шакллар асосида тайёрлаш имконияти бўлган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари [url=http://my.gov.uz/]портали [url=http://my.gov.uz/uz]My.gov.uz ёрдамида амалга оширилади.

Электрон рўйхатдан ўтказишда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериш, шунингдек рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларини ва  тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Кредит ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган кредит ташкилотларига тадбиқ этилмайди. 

Давлат солиқ қўмитаси ва давлат статистика қўмитасига 2014 йилнинг 1 январига қадар барча рўйхатдан ўтказувчи органларга уларнинг Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида табиркорлик субъектларига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва КТУТ кодини берилиши имкониятини бериш топширилди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1