АсосийHi-tech

ҚАРИШНИ СЕКИНЛАШТИРУВЧИ НАНОРОБОТЧАЛАР ЯРАТИЛДИ

'ҚАРИШНИ СЕКИНЛАШТИРУВЧИ  НАНОРОБОТЧАЛАР ЯРАТИЛДИ'ning rasmi

Германиялик олимлар тиббиёт оламида катта салоҳиятга эга, дориларни мақсадли йўналтира оладиган, юзага келаётган касалликлар ташхиси ва қон қуйқаларини ҳайдаш имкониятларига эга наноробот яратишди. У ҳозиргача яратилган роботларнинг энг кичкинаси бўлиб қолмоқда, яъни ҳажми 220 нанометрга тенг...

У худди инсон ҳужайрасидек инсон организмига кириб, ундаги рўй бераётган ўзгаришлар, юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва дори воситаларининг мақсадли йўналтирилиши каби маълумотлар ҳақида марказга маълумот бериб боради. У соатига 4 сантиметр тезликда ҳаракатланади. Лекин ҳозирда унинг тезлиги қайта кўриб чиқилмоқда. Нанороботчалар орқали кўплаб касалликларга даво топиш ва уларни эртароқ бартараф этиш мумкин. Энг асосийси бу билан турли давоси ҳалигача топилмаган касалликларга даво топиш мумкин, дея ишонишмоқда ихтирочилар.
Сэмюэл Санчез, ихтиро раҳбари:
— Нанороботчалар орқали кўп касалликларга даво топилишига ишонаман. Шу билан бирга биз инсонлар умрини узайтириш ва уларда қариш фаолиятини секинлаштиришга мана шу нанороботчалар орқали йўл топамиз. Қисқа қилиб айтганда, нанороботчалар инсоният саломатлиги бўйича муаммоларни бартараф этишда янги восита вазифасини бажаришига ҳар томонлама ишонаман.

    Бошқа янгиликлар