АсосийJamiyat

​ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МОСКВА ВА БУТУН РУС ПАТРИАРХИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

'​ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МОСКВА ВА БУТУН РУС ПАТРИАРХИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 сентябрь куни Москва ва Бутун Рус Патриархи Кириллни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари юқори мартабали меҳмонни қутлар экан, Рус православ черкови раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим воқеа эканини чуқур мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги олий ва юқори даражадаги фаол мулоқот барча йўналишлардаги амалий ҳамкорликка жадал суръат бағишлагани, икки томонлама алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани алоҳида таъкидланди.

Патриарх Кириллнинг ташрифи мамлакатларимизда миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишига алоҳида эътибор қаратилди.

Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл миллатлараро тинчлик-тотувлик, турли дин вакиллари ўртасида дўстлик ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат ҳамда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида янги босқичда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берди.

Ўзбекистонда Рус православ черкови фаолиятига кўрсатилаётган эътибор ва кўмак, христиан динига эътиқод қилувчиларнинг тўлақонли маънавий ҳаёти йўлида яратилган шароитлардан ғоят хурсанд бўлганини таъкидлади.

Патриарх Кирилл Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ҳамда Ўзбекистонга ташриф тадбирларга бой дастур асосида ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди.

Рус православ черкови Ўзбекистон – Россия муносабатларини мустаҳкамлашда бундан буён ҳам фаол иштирок этиш, маънавий қадриятларимизни бойитиш, халқларимизни янада яқинлаштиришга кўмаклашишга тайёр экани қайд этилди, дея хабар беради ЎзА.

Бошқа янгиликлар