АсосийJamiyat

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ АҚШ ПРEЗИДEНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

'​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ АҚШ ПРEЗИДEНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга мактуб йўллади.

Мазкур мактубда “Лас-Вегас шаҳрида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган тинч аҳоли оммавий ўққа тутилиши ҳақидаги аянчли хабар бизни қаттиқ қайғуга солди” дейилган.

Давлатимиз раҳбари АҚШ Президентига самимий ҳамдардлик билдирди ва нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга далда сўзларини етказишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса биринчи октябрь куни Лас-Вегаснинг Mandalay Bay кўнгилочар марказида содир бўлди. Маълумотларга кўра, меҳмонхонанинг 32-қаватидан 64 ёшли Стивен Пэддок одамларга қарата ўқ уза бошлаган. Эркак полициячилар келишидан олдин ўзининг ҳам ҳаётига нуқта қўйган.

Отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишига етди, яна 527 киши жабрланди. Бу ҳақда шаҳар шерифи Жозеф Ломбардо маълум қилди.

“Ушбу рақам ортиб бориши мумкин”, – дейди у.

Ломбардо шунингдек, жиноятчининг уйида яна 18 дона ўқотар қурол ва портлаш мосламаси топилган. Ушбу отишма учун жавобгарликни «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар