1

Шифо маслаҳат: “ТОМОҚ ҚИЗАРСА, АЧЧИҚТОШ БИЛАН АРТИЛАДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 03.10.2017, 12:48
Шифо маслаҳат: “ТОМОҚ ҚИЗАРСА, АЧЧИҚТОШ БИЛАН АРТИЛАДИМИ?”

— Болалигимдан томоғим жуда “нозик”. Кўпроқ ширинлик еб юборсам ҳам, қизариб кетади. Дугоналарим аччиқтош эритмасида томоқни артиш яхши натижа беришини айтишди. Шундай қилсам бўладими?

Г.Шокирова, Жиззах вилояти

Тимур МАДАЗИМОВ, шифокор отоларинголог:

— Спирт, аччиқтош кукуни ёки шу каби бошқа турли хил эритмаларда қизариб турган томоқни артиш ман этилади. Томоқ қизариши содир бўлганида муртак безларининг таъсирчанлиги ортади. Бу вақтда уларга турли эритмалар билан ишлов бериш муртак бези юзасининг шилиниши, шишиши ва бунинг оқибатида нафас йўлларининг беркилиб қолиши юзага келиши мумкин. Томоғингиз тез-тез оғриб турса, тузли сув ёки мойчечак дамламасида ғарғара қилинг. Цитрус мевалар, ширинлик, қаҳва ва аллергик хуружларни пайдо қилувчи маҳсулотларни чекланг. Шу билан бирга, вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиб туришингиз лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1