1

Хитойда 20 мингта амалдор хулқи учун жазоланди

ДУНЁ 03.12.2013, 13:38
Хитойда 20 мингта амалдор хулқи учун жазоланди
2013 йил бошидан буён Хитойда 20 мингга яқин амалдор давлат хизматчисининг ўзини тутиш қоидаларини бузганлиги учун жазоланди.

Ушбу қоидалар 2012 йил охирида жорий этилган эди, деб ёзади “Синьхуа” агентлиги мамлакат компартияси интизомни текшириш бўйича марказий комиссиясининг баёнотига таянган ҳолда. Янги қоидаларни бузган амалдорларнинг аксариятига маъмурий ёки интизомий жазо тайинланган. 

“Reuters” агентлигининг хабар беришича, беш мингдан зиёд амалдор хизмат автомобилларидан фойдаланиш қоидаларини бузган. 900 дан ортиқ амалдор эса ҳаддан ташқари дабдабали байрам тадбирини ташкил этганлик учун жавобгарликка тортилган.

Қайд этиб ўтамиз, 2012 йил декабрь ойи бошида партия сиёсий бюросининг мажлисида амалдорлар учун саккизта интизомий қоида жорий этилган эди. Улар хизмат учрашувлари ва
ташрифларга кетадиган сарф-харажатларни қисқартиришни ҳамда дабдабали байрам маросимларини соддалаштиришни кўзда тутади. Хусусан, амалдорлар заруратсиз
оммавий тадбирларда расмий шахс сифатида чиқишни тўхтатишлари, мажлисларда узундан-узоқ, маъносиз нутқларни гапиришдан воз кечишлари керак. 

Давлат амалдорлари учун янги, қаттиққўлроқ қоидаларнинг жорий этилиши Хитойнинг ҳозирги раҳбари Си Цзиньпиннинг партия имижини фуқаролар олдида яхшилашга бўлган интилиши билан боғлиқ. Чунки жамиятда ўзи учун шахсий имтиёзларни олиш мақсадида ўз хизмат
вазифасидан фойдаланувчи коррупциялашган амалдорлар образи шаклланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1