Бор-йўғи бир стакан қора чойга қуйидаги қўшимчаларни қўшсангиз бўлгани.
- Вирусларга қарши иммунитетни чиниқтиради: қора чой + наъматак меваси, қорағат мураббоси ёки чаканда (облепиха) мевасидан қиём.
- Шамоллаш аломатлари билан курашади: қора чой + занжабил зиравори, қорағат мураббоси ёки қизил мурч.
- Тетиклашиш учун : қора чой + қуритилган тошчўп (чабрец) ўсимлиги ҳамда наъматак меваси.
- Уйқусизликда даво: қора чой +ялпиз барги, асал ҳамда лимон ўт гули.
- ҳазм фаолиятини яхшилашда: қора чой ўрнига кўк чой, занжабил ва долчин кукуни.
- Қон босимини тушириш учун: қора чой + калина меваси, клюква ва қуритилган дўлана меваси.
- Қон босимини кўтариш учун: қора чой + қизилпойча (зверобой) , женьшен ва лимонўт ўсимлиги.
- Юз терисини яхшилаш учун: қора чой + четан (рябина) меваси, мойчечак гули ҳамда долчин зиравори.
- Хотира панд берса: қора чой+ ўрик қоқи, сут ва черника меваси.
- Стресс ҳолатларида: қора чой + лимон ўт, наъматак меваси ва ўрик қоқи
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси