АсосийSUG'DIYONA

БОЛЛИВУДНИНГ ИККИ ЮЛДУЗИ — КАРИНА КАПУР ВА САИФ АЛИ ХОН

'БОЛЛИВУДНИНГ ИККИ ЮЛДУЗИ — КАРИНА КАПУР ВА САИФ АЛИ ХОН'ning rasmi

ТАВСИФ

Карина Капур

  • 1980 йил 21 сентябрда туғилган.
  • 2000 йилда илк бор фильмда суратга тушган.
  • Актриса тўрт йил мобайнида Болливуд актёри Шаҳид Капур билан учрашган. Аммо кейинчалик улар дўст бўлиб қолишга аҳд қилишди.

Саиф Али Хон

1970 йил 16 августда туғилган.

1992 йилда илк бор фильмда суратга тушган.

1991 йилда таниқли актриса Амрита Сингхга уйланди. Бу ҳамма учун кутилмаган янгилик эди. Чунки Амрита Саиф Али Хондан 12 ёш катта. Аммо 13 йилдан ўтиб, актёр Амрита билан ажрашди. Бу оиладан Саифнинг бир қиз, бир ўғли бор. Саиф Bhopal ва Pataudi қироллик уйларининг меросхўри.

Илк учрашув

Карина: — Ўшанда Шаҳид Капур билан алоқаларимиз эндигина узилган пайтлар эди. Саиф билан эса шунчалик таниш эдик. Суратга олиш жараёни бошланганининг илк кунлариданоқ Саиф билан кўп вақтимизни бирга ўтказардик. У ҳамиша кўнглимни кўтарар, доим нималарнидир гапириб бериб кулдирарди. Аввалига жуда яхши дўст бўлдик, кейин эса… Оила қуришимиз муносабатларимизни янада мустаҳкамлайди, деб умид қиламан.

Саиф Али Хон: — Карина уни илк бор қаерда кўрганимни билмайди. Ўшанда у 14 ёшда эди, гриммхона ёнида катта-катта, яшил кўзлари билан узоқларга қараб ўтирганди. Шунда кимдир, «Бу Каризма Капурнинг энг кичик синглиси», деганида, унинг жозибадорлигига мафтун бўлиб қолгандим.

Севги изҳори

Карина: — Саиф романтик эмас, «Мен сени севаман!» демаган».

Саиф Али Хон: — Карина айтганидек, романтик бўлмасам-да, чап қўлимнинг кафтига унинг исмини татуировка қилиб ёздирганман.

Илк таклиф

Саиф Али Хон 2009 йилда Каринага турмуш қуришни таклиф қилади. «Иложи бўлганида унга эртагаёқ уйланардим», деганда у.

Карина эса карьераси ҳақида қайғуриши лозимлигини айтиб, бу таклифга рози бўлмайди.

Ва ниҳоят…

Карина 2012 йилнинг 16 мартида Саифнинг турмуш қуриш таклифини қабул қилади. Ўшанда у «2012 йилнинг сўнгига қадар Саифга турмушга чиқишни истайман», деганди.

Тўй ҳақида

Бу икки юлдузнинг никоҳ тўйи 16 октябрь куни Патауди (Ҳиндистоннинг шимолий шаҳарчаси)да бўлди. 17 октябрь куни эса никоҳ ўқилди.

18 октябрь куни жуфтликнинг Мумбайдаги дўстлари учун тўй маросими ҳам ўтказилди.

Карина қайнонаси Шармила Тагор кийган келинлик либоси — шарара (қуёш шаклидаги, узунлиги тиззагача келадиган кокеткали юбка) кийди. Буни Каринанинг Саиф Али Хон хонадонига кўрсатган ҳурмати дейиш мумкин. Каринанинг сарпосидаги бошқа келинлик либосларини эса таниқли дизайнер Маниш Мальхотра яратган.

Саифина ким?

Бу жуфтликни кўпинча Саифина, Саиф-Карина деб аташади. Саиф Али Хонга эса Саифина дейишлари ёқмайди. «Ахир мен эркак кишиман, ёқмаслиги табиий», дейди у.

Энг ёдда қоларли воқеа

Саиф Али Хон: — Ўтган йили Карина туғилган кунида бошқа шаҳарда, мен эса унинг ёнига учиб боришим керак эди. Аммо рейсимизни бекор қилишди. Шунда Карина қўнғироқ қилиб, «Сен билан бирга бўлиш учун ҳамма нарсага тайёрман», деди. Шундай қилиб, ҳар иккимиз ҳам машинада 10 соат йўл босиб, бизни ажратиб турган масофанинг қоқ ўртасида учрашдик.

Карина: — Бир меҳмонхона томига чиқдик-да, олов ёқиб, осмонни томоша қилдик». Саиф юлдузлик касаллигига чалинмаган супер юлдуз! Бошқа юлдузлар каби инжиқлик қилишни билмайди. У ҳаётимда содир бўлган энг катта яхшилик.

Саиф Али Хон: — Карина бир вақтнинг ўзида ҳам бола, ҳам аёл бўла олади. Оиласи уни қўллаб-қувватлашига қарамасдан, ўз устида ишлашни канда қилмайди. У «ўзини ўзи барпо қилган» десам, хато бўлмайди.

«Оилаларимиз ҳақида…»

Саиф Али Хон: — Болалигимда Шаши Капур (Карина Капурнинг амакиси)ни амаки деб катта бўлганман. Чунки у киши онам билан бирга фильмларда суратга тушган.

Карина: — Саифнинг онаси суратга тушган фильмларни севиб томоша қилардим. Унинг онаси орзумдаги аёл — гўзаллик қироличаси!

Саиф Али Хон: — Каринанинг онаси билан учрашиб, «Карина — мен орзу қилган аёл, ҳаётимни у билан бирга давом эттиришни истайман», деганман.

Карина: — Ойим Саифни жуда яхши кўради. Каризма эса унга кун давомида бир неча марталаб қўнғироқ қилиб, маслаҳат сўрагани-сўраган.

Уришиб қолишса…

Саиф Али Хон: — Ким айбдор бўлса, ўша кечирим сўрайди. Аммо биз кўпинча ҳаво ҳарорати ҳақида тортишиб қолишимиз мумкин. Карина иссиқни яхши кўради: +24 даражани, мен эса +18 даражани.

Карина: — Аксарият ҳолларда мен айбдор бўлмайман! Ҳаво ҳарорати борасида эса +22 даражани танлаганмиз.

Саиф Али Хон: — Биргаликда яшаш учун ҳар иккимиз ҳам мослашувчанроқ бўлишимиз кераклигини тушундик.

Шунингдек…

  • Саиф ва Карина тонгда биргаликда йога билан шуғулланишади.
  • Саиф Каринани Бебо деб, Карина Саифни Сайфу деб чақиради.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар