1

Шифо маслаҳат: ҚУЛОҚҚА СУВ КИРСА...

САЛОМАТЛИК 04.10.2017, 11:25
Шифо маслаҳат: ҚУЛОҚҚА СУВ КИРСА...

— Чўмилиш ҳавзаларида чўмилиш жону дилим. Лекин қулоғимга сув киришидан чўчийман, эшитишимча, қулоққа сув кириши жиддий оқибатларга олиб келаркан. Шу ростми?

Д.Сафаров, Бухоро шаҳри

Гулнора ПУЛАТОВА, шифокор-отоларинголог:

— Сув ҳавзасида чўмилиш пайтида ташқи қулоқ ичига сув кириши оддий ҳол. Бунда қулоқ атрофида ёқимсиз қичишиш, бошда ва қулоқ ичида суюқликнинг кулкуллаши сезилади. Баъзилар қулоққа сув кирса, мияга инфекция киради, деб қўрқади. Аммо қўрқувга асос йўқ. Соғлом одамнинг қулоғига кирган сув эшитиш каналидан ичкарига нарига ўтолмайди. Бунда қулоқни тозалаш кифоя.

Биринчи ёрдам

  • Сув кирган қулоғингизни пастга қилиб ёнбошлаб ётинг. Бир неча марта ютининг, қулоқларингизни қимирлатишга ҳаракат қилинг.
  • Қулоғингиз ичига узун ва ингичка қилиб ўралган пахтани тиқиб қўйинг. Пахта тезда сувни шимиб олади.

Сув ўрта қулоққа ўтса...

Сувга шўнғиганда ёки бурундан сув кирганда, ўрта қулоққа сув тушиши мумкин. Бунда қулоқ битиши ва оғриши муқаррар.

Биринчи ёрдам:

Кўп ва тез-тез ютининг, (бу асоратларни енгиллаштиради). Кечаси ётишдан олдин, илиқ борий спиртига ботирилган пахтани ўрама қилиб қулоқ ичига қўйинг. Бошингизга иссиқ юнгли румол ўраб ётинг. Агар шунда ҳам оғриқ камаймаса, шифокорга мурожаат қилинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1