АсосийSUG'DIYONA

УЙҚУСИЗЛИККА ҚАРШИ ЧОРАЛАР

'УЙҚУСИЗЛИККА ҚАРШИ ЧОРАЛАР'ning rasmi

Агар кечаси тўйиб, маза қилиб ухлай олмаган бўлсак, эртаси куни кайфиятимиз яхши бўлмайди. Аксинча, уйқу меъёрда бўлса, ақлий ҳамда жисмоний фаоллигимиз ошади. Ўзимизни тетик ҳис қиламиз. Уйқусизликни бартараф этиш учун эса сизга қуйидаги тавсияларни тақдим этамиз.

Кечга яқин кўп овқат емасликка ҳаракат қилинг. Агар қорнингиз жудаям оч бўлса, ётишдан 2 соат олдин енгил таом ейиш мумкин.

Уйқуга яқин вақтда чой, кофе, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Сут ёки шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дамламадан ичган маъқул. Чунки бу ичимликлар асаб тизимини тинчлантиради ва уйқуга кетишга ёрдам беради.

Ухлашдан аввал турли хил фаол, ҳаракатчан, қўрқинчли китобларни ўқиш, фильмларни кўриш тавсия этилмайди. Унинг ўрнига ўзингиз ёқтирган ҳамда тинчлантирувчи мусиқа эшитинг, қизиқарли китобларни мутолаа қилинг.

Имконият бўлса, уйқуга ётишдан аввал тоза ҳавода 10-15 дақиқа давомида сайр қилинг.

Агар ухлатадиган дориларни ичаётган бўлсангиз, уларни камайтиришга ва бундай дориларсиз ухлашга ҳаракат қилинг. Чунки бу дориларга ўрганиб қолиб, уларни ичмасангиз, ухлай олмаслигингиз мумкин.

Ўзингизга қулай, тоза ўринда, қоронғу, тинч ва ҳаво айланиб турадиган хонада ётинг.

  • Ухлашдан аввал турли хил муаммолар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг.

Яхши кўрган шўх мусиқага рақсга тушиб, чарчоқ ҳиссини пайдо қилишингиз мумкин. Бу эса тезроқ уйқуга кетишингизга кўмак беради.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Бошқа янгиликлар