АсосийSUG'DIYONA

ОЗМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРГА МАСЛАҲАТЛАР

'ОЗМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРГА МАСЛАҲАТЛАР'ning rasmi

Аввало, ўзингизни севишни ўрганинг. Сиз гўзалсиз!

  • Турмуш қурган аёллар ўзларига қарамай қўйишади. Хотинликдан оналикка ўтиб кетишади. Натижада ўз эрига ҳам оналик қила бошлашади. Аммо эрга назокатли аёл керак.
  • Сиз аёлсиз, ўзингизни доим назорат қилинг, парваришланг. Парваришланг деганда аксарият аёлларимиз салонга бориб, сочини турмаклатишу пардоз қилдиришни тушунишади. Йўқ, ҳар кунлик таомномангизга эътиборли бўлинг, мева-сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилинг.
  • Ўзингизга турли баҳоналар қидирманг. «Вақтим йўқ», деманг, бугун телевизор камроқ кўринг, қўшни келинлар билан камроқ гаплашинг, аммо ўзингизга вақт топинг. Ўз ҳаётингизни тўлақонли яшанг.
  • Ҳаракат, ҳаракат ва яна бир бор ҳаракат — шиорингиз бўлсин!

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар