1. Имкон қадар камроқ вақтингизни телевизор қаршисида ўтказинг!
2. «Нима бўлишидан қатъи назар, фақат олға!» деган шиорга амал қилинг! Бир синаб кўринг, натижаси аъло бўлади!
3. Бирор яхши ғоя пайдо бўлдими? Уни тезда ён дафтарингизга ёзиб қўйинг! Акс µолода унутасиз...
4. Кечикяпсизми? Огоµлантириш ёдингиздан кўтарилмасин. Баµоналар изламанг, ростини айтинг.
5. Ўзгаларнинг орзуси сизга эриш туйилмасин! қанчалар кулгили бўлмасин, уларни бир оғиз гап билан қўллаб-қувватланг. Ниятнинг амалга ошиш-ошмаслиги иккинчи масала...
6. Сизга хиёнат қилган, дилингизга атайин озор берган инсонлар олдига қайтмасликни маслаµат берамиз... Тушунинг, одамнинг феъли ўзгармайди!
7. Ота-онанагизга меµр кўрсатинг, уларни йўқлашга албатта вақт топинг... Ахир уларни боғлаб бермаган! Эратага «аттанг» деб қолмайдик!
8. Ширин сўз илонни инидан чиқаришга қодир, ёмон сўз эса пичоқни қинидан чиқарар экан. Мулойимлик сизга асло зарар келтирмайди, ишонинг!
9. Хатоларингизни тан олинг, ўз устингизда ишланг!
10. Нолишни бас қилинг! Бу билан муаммоларингизни µал этолмайсиз, обрў µам топмайсиз! Атрофдагиларга бир боқинг, µамма ўзи билан ўзи овора. Сизни ўзгалар дарди қизиқтирмагандек, улар учун µам ортиқча ташвиш...
11. Јийбат қилманг! Бу энг ёмон одат.
12. Бу дунёда µамма нарса ўткинчи, µатто биз µам... Шуни эслаб қолинг! Яшаш осонроқ кечади.
13. Жанжал ёки тушунмовчилик вақтида қаршингиздаги инсонни шахсиятини топтаманг! Бир кун келиб балки ярашиб µам оларсиз, амма айтилган сўзларни сиз µам, у µам унутмайди!
14. Іақиқатни ва фақат µақиқатни гапиринг! Шунда µеч нарсани эслаб қолишга µожат қолмайди. Эртами, кечми ёлғон сизни уялтириб қўйиши мумкин.






