АсосийShou-biznes

РОБЕРТ АКАСИ, СЎЗ СИЗГА

'РОБЕРТ АКАСИ, СЎЗ СИЗГА 'ning rasmi

Америкалик актёр, режиссёр ва продюсер Роберт Де Ниро 1943 йили Нью-Йоркда дунёга келган. У кино тариxида биринчи марта инглиз тилида бўлмаган фильмдаги роль учун «Оскар» мукофотини қўлга киритган актёр, шунингдек, «Олтин Глобус»га ҳам 2 марта лойиқ, деб топилган.

1. «Депрессияни кулиб кутиб олиш керак, шунда у сизни ақлдан озган деб ўйлаб, қочиб кетади».

2. «Ўз ишимда ҳаммасидан кўра, ўзгалар ҳаётида яшаб, ҳеч қачон бунинг учун пул тўламаслигимдан хурсанд бўламан».

4. «Қарилик — эҳтиёткорлик дегани экан».

5. «Мен ортиқча буюмлар сақлашни хуш кўрмайман. Қанча буюмингиз кўп бўлса, уларга шунча куч сарфлашга тўғри келади».

6. «Озиш, ёшаришдан кўра осонроқ».

7. «Биз борган сари атрофимиздагиларга ўxшаб борамиз. Шунинг учун атрофингизга фақат яxши одамларни йиғинг, қанчалик ақлли бўлмайлик, улар, барибир, бизга таъсир ўтказишади».

8. «Мен тез-тез Париж, Лондон ва Римга саёҳат қилиб тураман. Лекин ҳар доим қайтараман: Нью-Йоркдан яxши шаҳар йўқ. У ҳаддан ташқари зўр ва мафтункор».

9. «Театрга боришни ёқтираман. У ерда мени ҳеч ким безовта қилмайди ва ҳар доим ҳам таниб қолишавермайди».

10. «Xотирам сустроқ. Аммо бу xақда эслатишларини ёқтирмайман».

12. «Мен ҳеч қачон Лос-Анжелесни хуш кўрмаганман. Бу пул тўлашсагина борадиган ягона жойим».

13. «Менимча одамзот нафақат сайёранинг об-ҳавосини, балки вақтини ҳам ўзгартирди. Сиз ҳам сезгандирсиз? Ҳозир 10 йил, олдинги 3 йилдай ўтади».

14. «Менда ҳали ўзим ўйнаган фильмларни бафуржа ўтириб кўришга имконият туғилмаган, буни унчалик ҳам ёқтирмайман. Ўзим ўйнаган картиналар уйқумни келтиради».

15. «Ҳамманинг ўз ҳақиқати бор».

17. «Ёшлигимда ширинликларни хуш кўрмас эдим, ҳозир эса ресторандагина ширинлик ейишим мумкин. Ресторанга келиб қолибман, ширинлик ҳам ея қолай, дейман-да».

Манба: «Sug'diyona» газетаси


    Бошқа янгиликлар