1

​АЛМАЗБЕК АТАМБОЕВ ҚИРҒИЗИСТОНГА ЖЎНАБ КЕТДИ

ЖАМИЯТ 06.10.2017, 12:13
Теглар: Ўзбекистон-Қирғизистон
​АЛМАЗБЕК АТАМБОЕВ ҚИРҒИЗИСТОНГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлган Президент Алмазбек Атамбоев бугун Қирғизистонга жўнаб кетди.

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди, деб ёзади ЎзА.

Аввал хабар қилинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 5 октябрь куни бўлиб ўтди.

Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Президентлар «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Қирғизистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, қатор ҳужжатлар имзоланди.

Шарҳлар

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ВА АЛМАЗБЕК АТАМБОЕВ СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИК ТЎҒРИСИДА ДЕКЛАРАЦИЯ ИМЗОЛАДИ

06.10.2017, 09:38

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро...
​ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИ КЎКСАРОЙ ҚАРОРГОҲИДА МУЛОҚОТНИ БОШЛАДИЛАР

05.10.2017, 16:03

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев шоҳсупага кўтарилдилар....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1