04.12.2013 15:48
Бельгияда кучли туман туфайли 50 та автомобиль тўқнашди
Кучли туман туфайли бирданига 50 та енгил автомобиль ва юк машиналари тўқнашган. Ўнлаб одамлар жароҳатланган.
Воқеа сешанба куни А19 трассасида Франция билан чегара яқинида юз берган. Маҳаллий полиция берган маълумотларга кўра, оммавий ЙТҲга қалин туман сабабчи бўлган.
Голландия ОАВ тарқатган хабарга кўра, ўнлаб одамлар машиналарда қолиб кетган. Қутқарувчилар барча жароҳатланганларга дарров ёрдамга етиб бора олмаган, шу боис қурбонлар ва жабрланганларнинг аниқ сони номаълум. Тўқнашувдан кейин баъзи машиналардан деярли ҳеч нима қолмаган. Ҳозир А19 трассаси ёпиб қўйилган.