1

​МАТЕМАТИКА ВА ФИЗИКА БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ

ЖАМИЯТ 06.10.2017, 18:27
​МАТЕМАТИКА ВА ФИЗИКА БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Исроилнинг Холон технология институти билан биргаликда "Математика ва физиканинг долзарб масалалари" мавзусида халқаро илмий конференция бошланди.

Унда юртимиз олимлари, ёш тадқиқотчилари ва талабалари билан бирга, Исроил, Россия, Қозоғистон, Мексика, Япония каби давлатлардан ҳам математика-физика профессорлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Мараҳимов, Исроил давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира ва бошқалар халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг билим олишга иштиёқини оширишда илм-фан, маданий-маърифий жабҳалардаги алоқалар муҳим ўрин тутишини таъкидлади, деб хабар беради ЎзАА.

Ўзбекистон Миллий университети жаҳоннинг бир қатор нуфузли олий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бундай маърифий алоқалар таълим сифатининг юксалиши, ёш олимлар тадқиқотлари самарадорлигининг янада ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Исроилнинг Холон технология институти ана шундай ҳамкор илмий муассасалардан. Мазкур даргоҳда аниқ фанлар, математика, илғор технологиялар ва нанотехнологиялар каби илм-фаннинг энг долзарб ва замонавий йўналишлари бўйича изланишлар олиб борилади. Эътиборга молик жиҳати, Ўзбекистонда таҳсил олган бир қатор мутахассислар мазкур институтда муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1