Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга мактуб йўллади.
Мактубда Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Темир Джумакадировнинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бевақт вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирилган.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида “Менинг самимий таъзиямни қабул қилинг ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларимни етказиб қўйишингизни сўрайман”, - дейилади.