1

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИГА КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛАРИ ТИЗИМИ ЭСКИРГАНИНИ ҚАЙД ЭТДИ

ЖАМИЯТ 09.10.2017, 09:28
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИГА КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛАРИ ТИЗИМИ ЭСКИРГАНИНИ ҚАЙД ЭТДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини ислоҳ қилиш, касб-ҳунар таълими тизимини янада ривожлантириш ва олий таълимнинг бакалавр йўналишига қабул бўйича тест синовларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, тегишли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.

Йиғилишда таълим муассасалари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини такомиллаштириш, ёшларга замонавий талаблар асосида таълим бериш бугунги куннинг асосий масалаларидан биридир. Бу борада олий таълим муассасаларига бўладиган тест синовларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари олий таълим муассасаларининг бакалавр йўналишига бўладиган тест синовларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш, бунда ривожланган хорижий давлатларда синовдан ўтган энг илғор тажрибаларни татбиқ этиш, тест синовларининг шаффофлигини таъминлаш юзасидан ҳам кўрсатмалар берди.

Йиғилишда ёшларда олий ўқув юртларига ўқишга бўлган талабнинг ошиб бораётганини, бунда муҳим бўлган тест синовлари тизимининг эса эскиргани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари мутассади раҳбарларга таълим тизимини такомилаштириш, ўқув адабиётлари билан сифатли таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласида тегишли топшириқлар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1