АсосийJamiyat

Абдулазиз Комилов Австралия элчисини қабул қилди

5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Австралиянинг Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Пол Эндрю Майлерни қабул қилди. 

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президентига йўналтирилган ишонч ёрлиқларини топширди. 

Мулоқот чоғида ўзбек-австралия муносабатларининг истиқболи ва бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

Икки томон савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни кенгайтиришга ҳамда лойиҳаларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратишди 

    Бошқа янгиликлар