Хонанда Лола жорий йилнинг 5 октябридан Тожикистон шаҳарларига ижодий сафар уюштирди.
Мазкур сафар чоғида хонанда Тожикистоннинг 6 та шаҳарида ўзининг 8 та концертини тақдим этди.
Ўз сафари давомида Лола кутилмаган совға олгани ҳақида сўзлаб берди:
“Тайёргарликнинг сўнгги дақиқалари... Ушбу кўйлакни мен бугун, эрта тонгда совға тариқасида олдим. Мен ҳайратда эдим десам – муболаға бўлади, мендан ўтган ҳислар бунданда ортиқ эди. Менинг севимли, ғоятда истеъдодли ва шунчаки энг зўр дизайнер Зулфия Султон менинг гастрол сафаримни безамоқчи бўлиб, мен учун ушбу гўзалликни яратди. Бу кутилмаган ва унутилмас совға бўлди! Азизам, катта раҳмат!”