Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳамда ИИБ ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги клублар, чилимхоналарда тунги рейд ўтказилди.
Рейд давомида,афсуски, киши дилини ранжитадиган қатор ҳолатларга дуч келинди. Унда ёш қизлар ва ўсмир йигитларнинг назоратдан четда қолиб, ушбу муассасаларда вақт ўтказаётгани аниқланди.
Ҳамкорлар аниқланган ҳолатлар юзасидан вояга етмаган ёшларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.






