Покистоннинг Карачи шаҳридаги фермалардан бирида икки бошли бузоқ туғилди. Бу ҳақда "Animalworld" нашри хабар берди.
Бузоқнинг икки бошидан ташқари, тўртта кўзи, иккита оғзи, иккита бурни ва тўртта қулоғи бор бўлиб, бу ноёб жонивор фанда полицефалия деб аталади. Бундай ҳайвонлар одатда бир неча ойдан узоқ яшай олмайдилар.
Ферма бошлиғи эса ушбу ҳодисани "самовий совға" ва "мўъжиза" деб атамоқда. Ҳозирча бузоқ жуда нозик ва оёқларида туролмаяпти, шунинг учун уни шиша билан озиқлантиришмоқда.
11.10.2017 17:41
ПОКИСТОНДА ИККИ БОШЛИ БУЗОҚ ТУҒИЛДИ (ВИДЕО)






