25 ёшли Роз Гей "Энг узун соқолли аёл" бўлиб, рекордлар китобига киритилган.
Унга илк маротаба 13 ёшлигида соқол чиқа бошлаган. Йиллар давомида у макияж, яъни пардоз ёрдамида олинган соқолини яширишга уринган. Ҳаттоки буни энг яқин дугоналари ҳам сезмаган экан. Бундай ҳолатдан чарчаган Роз Гей 16 ёшида соқол олишдан ва уни яширишдан бош тортган.





